Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден Нетаньяхунинг даври ўтишини кутмоқда
17:09 / 2023-11-06

Жо Байденнинг фикрича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг даври тугаяпти. АҚШ Президенти бу масалани нафақат ўзига яқин даврада, балки Исроил етакчисининг ўзи билан ҳам муҳокама қилган, деб ёзди “Politico” нашри.

Оқ уй таъкидлашича, ватандошлари Нетаньяхуни ҳарбий-сиёсий хатога йўл қўйиб, ХАМАС томонидан армия объектларига ҳамда мамлакат жанубидаги аҳоли манзилларига уюштирилган ҳужумлар учун жавобгар, деб билади.

Маъмурият фикрича, ҳукумат тепасида Биньяминнинг саноқли кунлари қолган.

– У мансабида, эҳтимол, Ғазода амалга оширилаётган ҳарбий кампаниянинг илк босқичи тугагунга қадар қолар, – дейилади мақолада.

Манбаларда келтирилишича, Байден Нетаньяхуга ўзаро суҳбатда издоши билан баҳам кўриши мумкин бўлган сабоқ ҳақида фикр қилишни таклиф этган.

АҚШ етакчиси фикрича, “Исроил жамоатчилиги нималар рўй бергани ҳақида мушоҳада қилиши лозим, нима бўлганда ҳам, барча масъулият, барибир, Бош вазир зиммасига тушади”.