Байден Мустафо Ал-Козимийдан мамнун
АҚШ Президенти Жо Байден Жидда шаҳрида Ироқ Бош вазири Мустафа Ал-Козимий билан учрашди. У Козимийнинг Саудия Арабистони ва Эрон вакиллари ўртасида Боғдодда музокара ўтказиш ташаббусини олқишлади. Бу ҳақда Ироқ маъмурияти матбуот хизмати маълум қилган.
“Байден Козимийга хавфсиз ва барқарор минтақа яратишга қаратилган ижобий дипломатия фаолияти учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Ироқ Бош вазири ўз навбатида муаммога маҳаллий ечим топиш ва минтақада барқарорликка эришиш учун Ироқнинг дўстлари ва қўшниларини яқинлаштиришга қаратилган ташаббусларни илгари суришда давом этишга тайёрлигини яна бир марта тасдиқлади.
ЎзА