English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден Конгрессдан Киев учун 60 миллиард доллар сўраши мумкин
11:43 / 2023-10-19

АҚШ Президенти Жо Байден Конгрессдан Украина учун 60 миллиард ва Исроил, Тайван ҳамда АҚШ – Мексика чегарасини ҳимоя қилиш учун, тахминан, 40 миллиард доллар сўраши мумкин, деб хабар тарқатди “NBC News” телеканали манбаларга таяниб.

Аввалроқ  Блумберг агентлиги ҳам Байден Конгрессдан 100 миллиард доллар сўрашни режалаштирмоқда, дея маълум қилган. Хабарда ушбу маблағ Украина, Исроил ва Тайванни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланаётгани айтилганди.

Маълум қилинишича, қўшимча молиялаштириш пакети ҳали шакллантирилмаган. Байден маъмурияти 100 миллиард доллар маблағни расман жума куни сўраши кутиляпти.