Байден: Конгресс Украинага ёрдам беришидан умидворман
АҚШ Президент Жо Байден Украинага ёрдам кўрсатиш банди киритилмаган ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги қонунни имзолаш чоғида Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча маблағ ажратиш учун алоҳида овоз бериш жараёни ўтказилади, деб умид билдиришини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” ёзган.
– Ҳеч қандай шароитда АҚШ томонидан Украинани қўллаш тўхтатилишига йўл қўймаслик керак, – деди давлат раҳбари. – Конгресснинг Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти Киевни қўллаш тўғрисида аввал берган ваъдасининг устидан чиқишига ишонаман. Америка иттифоқчиларини, АҚШ ва Украина халқини ишонтириб айтаманки, биз ишни ярим йўлда ташлаб қўймаймиз, кўмак беришда давом этамиз.
Кеча иккала палата федерал ҳукуматни молиялаштиришни 45 кунга узайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Ҳужжатдан Украинани қўллаш банди олиб ташланган.