Байден ҳарбий бюджетни тасдиқлади
AҚШ Президенти Жозеф Байден 2025 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
“Президент 2025 молия йили учун миллий мудофаага рухсат бериш тўғрисидаги қонунни имзолади”, — дейилган хабарда.
895 миллиард долларлик мудофаа бюджети Конгресснинг ҳар икки палатаси билан келишилган.
18 декабрь куни лойиҳада AҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги позициясини кучайтириш, ҳарбийлар маошини ошириш, еттита янги кема қуриш ва мудофаа саноати базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ўрин олгани маълум қилинганди.