Байден Европа давлатлари раҳбарлари билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилади
АҚШ президенти Жо Байден бугун Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Польша, Канада, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТО раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, Украина теграсидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирган. "РИА Новости"
“Bloomberg” агентлиги шундай маълумот тарқатганини ёзган.
Ғарб давлатлари ва Киев Россиянинг Украина чегарасидаги ҳаракатидан хавотирланяпти. Москва бундай баёнотларга бир неча марта раддия бериб, Россия ҳеч кимга таҳдид ва тажовуз қилмаслигини, “Россия таҳдиди”га оид чиқишлар орқали эса ғарб НАТО қўшинларини Россия чегараси яқинига жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланаётганини айтиб келмоқда.