Байден Эронга қарши санкцияни бир йилга узайтирди
Оқ уй томонидан эълон қилинган хабарга кўра, сешанба куни АҚШ Президенти Жо Байден Эронга қарши фавқулодда ҳолат режимини узайтирди. Бу АҚШ томонидан 1979 йил ноябрь ойида жорий этилган санкция давом эттирилишини назарда тутади.
"Мен Эрон учун 12170-сонли ижро фармони билан эълон қилинган миллий фавқулодда вазиятни бир йилга узайтираман", деб ёзган Байден.
Қайд этилишича, бу қарор “Эрондаги вазият туфайли АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига нисбатан юзага келган фавқулодда таҳдид” билан курашиш зарурати билан боғлиқ.