English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден дефолтни бартараф этувчи қонунни 5 июнгача имзолашга умид қилмоқда
10:48 / 2023-05-31

АҚШ Президенти Жо Байден конгресс томонидан тасдиқланган суверен дефолтни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини 5 июнгача имзолашга умид қилмоқда, деди Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер.

Қонуншунослар чоршанба куни федерал бюджет харажатлари ўсишини чеклаш шарти билан давлат қарзи чегарасини икки йилга бекор қилиш ташаббусини муҳокама қилишга киришади.

“Биз ҳужжат вакиллар палатасидан ҳам, сенатдан ҳам ўтади ва президент уни 5 июнгача имзолайди” деб ўйлаяпмиз”, - деди Карин Жан-Пьер CNN телеканалига интервью берган чоғда.  

Қонун лойиҳасига Байден ва вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартининг  ўтган якшанбада эришган келишуви асос қилиб олинди, дейилмоқда хабарда.