French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден: Давлат қарзи чегараси бўйича келишувга эришилди
20:07 / 2023-05-29

АҚШ Президенти ва мамлакат Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти телефон орқали суҳбат чоғида якуний келишувга эришди. Вакиллар палатаси ва Сенатга давлат қарзи чегарасини ошириш бўйича икки партия келишувини тасдиқлаш тавсия қилинди. Бу ҳақда Байден журналистлар билан учрашувда айтди.

– Маккарти билан суҳбатда икки партиявий бюджет бўйича келишувга эришдик, – деди президент. – Менимча, кун тартибида турган ҳалокатли дефольт хавфини бартараф этадиган муҳим қадамни қўйдик. Бу Америка халқи учун жуда яхши янглик.

Байденнинг таъкидлашича, музокара чоғида давлат қарзи лимитини ошириш эмас, балки бюджет масаласида муросага келинган:

“Улар давлат қарзи даражасини кўтаришни фақат бир шарт асосида – барча давлат харажатларини қисқартириш орқали амалга ошириш зарурлигини айтишди. Мен бунга рози эмаслигимни билдирдим. Республикачилар партияси давлат қарзи даражасини кўтаради, шу билан масала ҳал бўлади. Шундан кейин биргаликда харажатни қисқартириш ва бюджет келажагини белгилаш мавзусини муҳокама қиламиз, дедим”.

Давлат раҳбари қайд этишича, Маккарти “ҳалол” рақиб эди.

“У музокарани виждонан олиб борди, сўзида турди ва ваъдасини бажарди”, дея қўшимча қилди Байден.

ЎзА