Байден COVID-19га қарши кураш учун қанча маблағ ажратиши маълум
АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга қарши курашга ва Американи қутқариш режаси доирасида аҳолига бир марталик тўловлар учун 160 миллиард доллар йўналтирилишини айтди.
"160 миллиард доллар COVID-19га қарши кураш стратегияси учун ажратилади. Бунга вакцина ишлаб чиқариш, эмлаш пунктларини жиҳозлаш ва етказиб бериш харажатлари киради", - деди у жума куни журналистлар билан учрашувда.
Бундан ташқари, ҳукумат муҳтожларнинг ҳар бирига 1 минг 400 доллар берилишини ҳам маълум қилди.
"Йилига 300 минг доллар топган одам пулдан умид қилмасин, уларга бир чақа ҳам берилмайди. Мен чек миқдорини камайтиришни истамайман. Бу 1400 доллар бўлади", - деган АҚШ президенти.
Ушбу маблағ билан муҳтожлар учун бепул овқатланиш, иш ўрнини йўқотганларга амал қилиш муддати март ойида тугайдиган суғуртани сентябргача узайтириш ҳам кўзда тутилган, қўшимча қилди Байден.