Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден БАА Президентини АҚШга таклиф қилди
18:23 / 2022-07-16

Президент Жо Байден Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Бин Зоид Ол-Наҳаённи 2022 йил охиригача АҚШга бориш ва Оқ уйда музокара ўтказишга таклиф қилди. Бу ҳақда “Emirates The National” газетаси хабар қилди.

Нашр ёзишича, Америка раҳбари бу таклифни Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган Араб-Америка саммити доирасида маълум қилган.

“Бугунги кун муаммоларни бир даврада ўтириб муҳокама қилишни тақозо этмоқда. Вашингтонда шундай учрашув ўтказишни таклиф қиламан”, деди Байден.

Хабар берилганидек, бугун Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши саммити бўлиб ўтяпти.