Байден: АҚШ – Хитой муносабати тўғри йўлда
“Reuters” ёзишича, “…икки давлат ўртасидаги муносабатда сезиларли олға силжиш бор”, дея қўшимча қилган етакчи.
Қўшма Штатлар Президенти Жо Байден АҚШ ва Хитой муносабати тўғри йўлда эканини айтди.
Давлат котиби Энтони Блинкен “NBC” телеканалига интервьюсида ўзининг Хитойга ташрифи ўзаро муносабатни барқарорлаштириш жараёнида дебоча бўлишини таъкидлади:
- Хитой ҳам, АҚШ ҳам алоқалар беқарорлик даражасига тушиб қолганини англаб етган эди. Янги жараён бошланиши барқарорликка хизмат қилади, деб ишонаман. Икки томон ҳам “масъулият, мажбурият туйғусини ҳис қилиш” зарурлигини тушунмоқда. Жараён коммуникациядан бошлаб, ҳукуматлар ўртасидаги ҳамжиҳатликкача қамраб олади.
Сафар давомида икки мамлакат ёндашувидаги “фарқни белгилаш”, “АҚШ ва Хитой ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган умумий манфаатли соҳаларни аниқлаб олиш” имкони пайдо бўлди.