Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден: AҚШ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга интилади
17:04 / 2023-09-20

Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашида “янги овоз”, “янги фикр” зарур деб ҳисоблаб, тузилмани ислоҳ қилишга интилади. Бу ҳақда Жо Байден Бош Aссамблеянинг 78-сессияси минбарида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Ўтган йил ҳам шу ерда қилган нутқимда Қўшма Штатлар Хавфсизлик кенгашининг кенгайиши, доимий ва муваққат аъзолари сони кўпайтирилишини қўллаб-қувватлашини эълон қилгандим”, деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар БМТга аъзо кўплаб давлатлар билан бу борада жиддий маслаҳатлашув ўтказган.

– Биз ислоҳотларга ҳисса қўшишда давом этамиз, – деди Aмерика раҳбари. – Кўпинча тараққиётга, кенгаш доирасида консенсусга қаршилик қиладиган тўсиқларни енгишимиз керак. Бизга кўпроқ овоз, кўпроқ фикр керак.