Байден америкаликларни ёқилғини иқтисод қилиш учун электромобилларга ўтиришга чақирди
"Менинг режамда электромобиль харид қилган фуқароларга солиқ енгилликларини бериш ҳам киради", – деди АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда мамлакат иқтисодиётига бағишлаб қисқача маъруза қилганида.
Унинг аниқлик киритишича, бу ҳайдовчиларга ҳар ойда ёқилғи учун 80 доллар иқтисод қилиш имконини беради. Бундан ташқари, АҚШ Президенти қуёш панеллари ва ёқилғи насосларини, шунингдек, энергияни тежайдиган дераза ҳамда эшикларни харид қилган фуқароларга ҳам солиқ имтиёзлари берилиши ҳақида ваъда берди.
Президентнинг таъкидлашича, бу ҳам бир йилда ўртача 500 доллар тежаш имконини беради. АҚШ Президенти 19 апрель куни Нью-Гэмпшир штатида сўзга чиққанида, инфляция ва бензин нархининг ошишига Украина атрофидаги вазият сабаб бўлганини айтган эди.