Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Бахтли дунё болалар нигоҳида"
17:26 / 2023-06-02

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Бахтли дунё болалар нигоҳида" деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Кўргазмада китобхонларни дунё болаларининг ҳаёти билан таништирувчи саргузашт асарлар, болалар учун ёзилган эртак, ҳикоя ва шеърий китоблар ўрин олган.

Ёш китобхонлар “Зумрад ва Қиммат”,  “Аждар қуш”,  “Донишманд вазир”, “Олтин тарвуз”,  “Уч оғайни ботирлар”,  “Сеҳрли шамчироқ” номли ва бошқа эртак китоблари билан танишадилар. Саргузашт ҳикоялар ихлосмандлари эса “Ширин қовунлар мамлакатида”,  “Сариқ девни миниб”,  “Ўқ ўтмас болакай”,  “Зангори гилам”,  “Беш болали йигитча”,  “Ўтмишдан эртаклар”,  “Болалик” асарларидаги ўз тенгдошлари ҳаёти ва уларнинг бошидан кечирган саргузаштлари билан ошно бўлишлари мумкин. 

“Энциклопедия для детей” ("Болалар энциклопедияси"), “Большая детская энциклопедия” ("Болалар катта энциклопедияси"), “Астрономия ва коинот” туркумидан чоп этилган китоблар эса болалар билимларини бойитишга, уларни дунёнинг, фаннинг сир-синоатларидан, янгиликларидан бохабар этишга хизмат қилади.

“Бахтли дунё болалар нигоҳида” деб номланган китоб-расмли кўргазмасига ташриф буюрган китобхонлар ҳозирда болалар учун нашр этилаётган янги китоблар билан танишиш, ўзлари севган эртак китобларини варақлаб, беғубор болалик дунёсига саёҳат қилишлари учун қулай имкониятдир.

Н.Усмонова, ЎзА