Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахт шаҳрида "Бахт" жоме масжиди очилди
14:37 / 2022-07-08

Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида янги масжид биноси қад ростлади.

Масжидда бир вақтнинг ўзида  3 минг киши намоз ўқиши мумкин. 37 метрли минора масжид кўркига кўрк қўшмоқда.  

Таҳоратхона ва масжиднинг ички қисмлари ҳам юксак дид билан безатилган. Шунингдек, масжиднинг ён қисмида аёллар учун ҳам алоҳида намозхона мавжуд. 

–1940 йилда қурилган масжидимиз таъмирталаб бўлиб қолган эди, – дейди масжид имом хатиби Нурмуҳаммад  Нарзуллаев. – Қурбон ҳайити арафасида янги масжиднинг очилиши аҳоли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА