English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахт бу Сиз!
15:49 / 2023-04-05

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги "Андижон" тантаналар саройида ташкил этилган ифторлик дастухонида малакали психолог Гулчирой Раҳмонова томонидан "Бахт бу Сиз!" деб номланган семинар тренинг ўтказилди.

Тадбирда "Аёллар дафтари" рўйхатида турган психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ҳамда давлатимиз кўмагида "Умра" зиёратида бориб келган нуроний онахонлар иштирок этди.  

Мазкур тадбирда туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Эркин Байниязов сўзга чиқди.  Президентимиз томонидан хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, машаққатли меҳнатларини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

Давлатимиз кўмагида "Умра" сафарини адо этиб қайтган онахонлар яратганга шукроналар айтиб, юртимизга тинчлик-осойишталик тилаб дуо қилди.  

Ш. Суяров, ЎзА