Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Маҳалла ва нуронийлар бўлими ҳамкорлигида “Бахшижар” маҳалласида ижодкор ёшлар ва аҳоли вакиллари иштирокида гулхан атрофида "Мушоира" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Унда ёшлар томонидан турли мавзулардаги шеърлар, туман Маданият бўлими хонандалари томонидан миллий қўшиқлар жонли ижро этилди.

Устоз ижодкорлар томонидан эса ёшларга ижодий сабоқлар ва керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ташкилотчилар томонидан мазкур тадбир иштирокчилари ва маҳалла аҳолиси учун хайрия оши ташкил этилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими томонидан китоблар совға қилинди.
Вилоят ҳокими Нормат Турсуновнинг Хатирчи туманига ташрифи давомида Бахшижар қишлоғида истиқомат қилувчи Сурайё Пармонова хонадонида бўлганида, унинг қизи Феруза вилоят ҳокимидан турли мавзулардаги китоблар сўраган эди.

Шу куни Ферузага Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими раҳбари Акром Муқимов томонидан китоблар жамланмаси, туман ҳокимлиги томонидан эса бир тонна кўмир етказиб берилди.
А.Бўриев, ЎзА