Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бах Халқаро бокс ассоциацияси сайлови хақида
10:20 / 2022-05-23

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах журналистларга берган интервьюсида Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида якунланган жаҳон чемпионати ҳамда Халқаро бокс ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлови билан боғлиқ жараён ҳақида фикр билдирди. Халқаро олимпия қўмитаси тарқатган хабарда айтилишича, IBAнинг амалдаги раҳбари Умар Кремлёвнинг ғалабаси билан якунланган Халқаро бокс ассоциацияси президенти сайлови натижасига Спорт арбитраж суди (CAS) томонидан эътироз билдирилган.

Халқаро олимпия қўмитаси IBA президентлигига даъвогар иккинчи номзод - нидерландиялик Борис ван дер Ворст сайловга киритилмагани, жараёнда рақобат кузатилмаганидан хавотир билдирди. “IBA фаолиятига, ташкилотнинг олимпия тизимидаги ҳолатига келсак, биз вазиятни диққат билан кузатяпмиз. Айтишим мумкинки, сайлов бу тарзда ўтганидан мамнун эмасмиз. Энди CAS қарорини кутамиз. Шундан сўнг ХОҚ Халқаро бокс ассоциацияси фаолияти, сайлов якуни бўйича расмий муносабат билдиради”, дея таъкидлаган жаноб Бах.

У журналистлар билан мулоқот чоғида қўмитага Истанбулда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ шикоят келиб тушмаганини айтиб, бокснинг Олимпия ҳаракатидаги тақдирини ҳал қилишда бу факт инобатга олинишини эътироф этган.

Т. Рўзиев,

ЎзА