Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бавария” йирик, “Челси” эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди
10:14 / 2021-02-24

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Лацио" – "Бавария", "Атлетико" – "Челси" учрашувлари қизғин баҳсларга бой бўлди.

Рим шаҳридаги “Stadio Olimpic” стадионида ўтган "Лацио" – "Бавария" учрашуви 1:4 ҳисобида якунланди. "Бавария"га ғалаба келтирган голларга Роберт Левандовски, Лерой Сане, Жамал Мусиала ҳамда Франциско Ачерби (автогол) муаллифлик қилган бўлса, “Лацио” клуби аъзоси Хоакин Корреа яратилган шароитдан унумли фойдаланиб, Нойер дарвозасини ишғол қилди.

Бухарестдаги “Arena Nationala” футбол майдонида рақобатлашган "Атлетико" – "Челси" учрашувининг 68-дақиқасида "Челси" ҳужумчиси Оливьер Жиру жарима майдони ичида "чалқанча" услубда гол урди ва жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" – "Лацио" ўртасидаги жавоб ўйини 17 март куни Мюнхенда ўтади. “Челси” эса Лондонда 18 март куни “Атлетико”ни қабул қилади.