French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баскетбол. Майдон эгаларига ярим финалда Франция рақиб бўлади
15:02 / 2021-08-05

Токио-2020

Токио Олимпиадасининг аёллар ўртасидаги чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Қитъамиз шарафини ҳимоя қилаётган мусобақа мезбонлари ярим финалга йўлланма олишди.

Олимпиада ўйинларида бирон марта ҳам совринли ўринлардан жой ола билмаган японияликлар финал йўлида 2012 йилги олимпиаданинг кумуш медали соҳиби Франция термаси билан куч синашади. Бир сўз билан айтганда, японларда бу гал медаллардан бирига эгалик қилиш имконияти мавжуд. Қитъамизнинг яна бир вакили Хитой термаси эса чорак финалда олимпиада ўйинларининг амалдаги бронза медали соҳиби Сербия термасига ютқазиб қўйди. АҚШнинг австралияликлардан устун келишига биров шубҳа қилмаганди, Францияликлар ҳам тенг курашлар остида ўтган ўйинда испанларни мағлуб этишиб, ярим финалга йўлланма олишди.

Чорак финал. 4 август

1.Хитой – Сербия – 70:77

2.Австралия – АҚШ – 55:79

3.Япония – Бельгия – 86:85

4.Испания – Франция – 64:67

Ярим финал. 6 август

АҚШ – Сербия

Япония – Франция

3-ўрин учун 7 август.

Финал. 8 август..