Токио-2020
Токио Олимпиадасининг баскетбол спорт турида ҳам баҳслар қизигандан қизиб боряпти. Мусобақанинг чорак финалига етиб келган термаларнинг деярли барчаси бунда «меҳмон» эмас. Кучли саккизликдан жой олган Германия, Япония ва Бельгия термалари олимпиадада эркаклар ва аёллар ўртасида ҳали совриндорлар сафидан ўрин олмаган, бошқаларнинг барчаси олтин, кумуш, ҳеч бўлмаса бронза медаллари билан тақдирланган. Демак, Германия ва Бельгия каби қитъадошимиз – мусобақа мезбонларида бу йил «кашфиёт» бўлиш имконияти бор.

Олимпиадада баскетбол спорт ўйинлари эркаклар ўртасида 1936 йилги олимпиададан жой олган бўлса, аёллар ўртасидаги баҳслар эса илк бор 1976 йилни Монреал олимпиадасидан ўтказила бошланган. Шу пайтгача эркаклар ўртасида 19 мартаба ўтказилган Олимпиаданинг 15 тасида АҚШ термаси биринчи бўлган. Америкаликлар бор йўқи бир маротаба кумуш ва икки марта бронза медалини қўлга киритишган. Бу борада собиқ Иттифоқ термаси иккинчи ўринда боряпти. Собиқ СССР термаси 2 марта олтин, 4 марта кумуш ва 3 марта бронза медаль олган. Россия термаси эса бир марта учинчи ўрин билан кифояланган. АҚШ термаси 1936-1968 йиллар давомида (7 та олимпиада) кетма-кет шоҳсупани ҳеч кимга топширмаган. 1992-2000 ҳамда 2008-2016 йилги олимпиадаларда эса уч маротабадан кетма-кет биринчи ўриндан жой олган. Кетма-кетлик бошқасига насиб этмаган. Қизиқ томони, иккита олимпиадада (1952-1956 ва 1960-1964) олтин, кумуш ва бронза медаллар кетма-кетлиги кузатилган – биринчисида АҚШ, собиқ СССР, Уругвай, иккинчисида АҚШ, собиқ СССР ва Бразилия.

Аёллар ўртасидаги олимпиадаларда ҳам энг кўп чемпионликка АҚШликлар эришган. Ташкил этилган 11 та олимпиададан 8 тасида АҚШ термаси биринчи бўлган, собиқ СССР термаси икки бор шоҳсупага кўтарилган, уларнинг давомчилари ҳисобланган, 1992 йилги олимпиадада Бирлашган Олимпия байроғи остида майдонга тушган россияликлар олтин медаль билан тақдирланган эди. Кетма-кет чемпион бўлиш (6 маротаба ) ва албатта амалдаги чемпион ҳам АҚШ термаси ҳисобланади. Аёллар ўртасидаги олимпиададаги энг қизиқ ҳолат 2004-2008 йилги мавсумларда кузатилган. Шу даврда АҚШ, Австралия ва Россия термалари кетма-кет икки бор олтин, кумуш ва бронза медаллари билан мукофотланган.
Бу галги мусобақанинг чорак финалига ҳам энг кучли термалар етиб келишди. Япония ва Бельгияни инобатга олмаганда бошқа барча жамоалар қачонлардир олимпиаданинг гўёки бу совринларини қўлга киритишган.


12 та жамоа тўрттадан уч гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўрини эгаллаган ҳамда учта гуруҳдан энг яхши натижа қайд этган иккита жамоа чорак финалга йўлланма олди.
Гуруҳларда қайд этилган натижалар:
А гуруҳи
Франция – АҚШ – 83:76
Чехия - Эрон – 84:78
Франция – Чехия – 97:77
АҚШ – Эрон – 120:66
Эрон – Франция – 62:79
Чехия – АҚШ – 84:119
1-ўрин Франция, 2-ўрин АҚШ, 3-ўрин Чехия
В гуруҳи
Австралия – Италия – 86:83
Германия – Нигерия – 99:92
Германия – Австралия – 76:89
Италия – Нигерия – 80:71
Нигерия – Австралия – 67:84
Италия - Германия – 92:82
1-ўрин Австралия, 2-ўрин Италия, 3-ўрин Германия
С гуруҳи
Словения – Испания – 95:87
Аргентина – Япония – 97:77
Словения – Аргентина – 118:100
Испания – Япония – 88:77
Япония – Словения – 81:116
Аргентина – Испания – 71:81
1-ўрин Словения, 2-ўрин Испания, 3-ўрин Аргентина
Чорак финал. 3 август
1.Италия – Франция
2.Словения – Германия
3.Испания – АҚШ
4.Австралия – Аргентина
Ярим финал. 5 август
1 – 2
3 – 4
3-ўрин учун ва Финал. 7 август.
АЁЛЛАР
А гуруҳи
Испания – Сербия – 85:70
Канада – Ж.Корея – 74:53
Испания – Канада 76:66
Сербия – Ж.Корея – 65:61
Ж.Корея – Испания – 69:73
Канада – Сербия – 68:72
1-ўрин Испания, 2-ўрин Сербия, 3-ўрин Канада
В гуруҳи
АҚШ – Япония – 86:69
Франция – Нигерия – 87:62
АҚШ – Франция – 93:82
Япония – Франция – 74:70
Нигерия – АҚШ -72:81
Япония – Нигерия – 102:83
1-ўрин АҚШ, 2-ўрин Япония, 3-ўрин Франция
С гуруҳи
Хитой – Бельгия – 74:52
Австралия – Пуэрто-Рико – 996:69
Хитой – Австралия – 76:74
Бельгия – Пуэрто-Рико– 87:52
Пуэрто-Рико – Хитой – 55:97
Австралия – Бельгия – 70:85
1-ўрин Хитой, 2-ўрин Бельгия, 3-ўрин Австралия
Чорак финал. 4 август
1.Хитой – Сербия
2.Австралия – АҚШ
3.Япония – Бельгия
4.Испания – Франция
Ярим финал. 6 август
1 – 2
3 – 4
3-ўрин учун 7 август.
Финал. 8 август...
Ойбек Юнусов, ЎзА