Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Башар Ал-Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
22:19 / 2025-06-21

Сурия Ички ишлар вазирлиги ҳокимиятдан ағдарилган мамлакат собиқ етакчиси Башар Ал-Асаднинг амакиваччаси Васим Асад хавфсизлик амалиёти чоғида қўлга олингани ҳақида хабар берди.

– Бош разведка бошқармаси ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликда пистирма ўрнатиб, аввалги тузум даврида кўплаб жиноятларга алоқадор бўлган жиноятчи Васим Асадни қўлга олди. У мамлакатда гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири сифатида танилган эди, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Васим Асад 1980 йилда туғилган. Тартус шаҳрида яшайди. Кўп йиллар давомида у Сурия наркотик савдосининг асосий шахси ҳисобланган.

М.Пирматова, ЎзА