"Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу истеъфога чиқди
Испаниянинг "Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу истеъфога чиқди, деб хабар беради клубнинг матбуот хизмати твиттердаги саҳифасида.
Испаниянинг "Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу истеъфога чиқди, деб хабар беради клубнинг матбуот хизмати твиттердаги саҳифасида.
Маълум қилинишича, директорлар кенгашининг бошқа аъзолари ҳам клубни тарк этади.
Истеъфога клуб аъзолари томонидан ҳаракатга туширилган ва пировардида 18 минггача имзо тўплаган норозилик вотуми сабаб бўлган.
Маълумот ўрнида, Бартомеу "Барселона"ни 2014 йилдан буён бошқариб, унинг раҳбарлигида клуб тўрт марта мамлакат чемпиони, бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган.