«Барселона» катта хайрияга қўл урди
«Барселона» футбол клуби фонди Каталонияда жойлашган касалхоналарга 15 минг тўп шахсий ҳимоя воситаларини ўз ичига олган тиббий маҳсулотлардан иборат дастлабки ёрдамни ажратди.
«Барселона» футбол клуби фонди Каталонияда жойлашган касалхоналарга 15 минг тўп шахсий ҳимоя воситаларини ўз ичига олган тиббий маҳсулотлардан иборат дастлабки ёрдамни ажратди.
«Мамлакатда коронавирус тарқалиб, соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келганда «Барселона« футбол клуби ўз жамғармаси ҳисобидан танг вазиятдан чиқишга кўмаклашишда давом этади. Ушбу ёрдам айни пайт пандемияни бартараф этиш ва CОВИД-19 оқибатларини юмшатиш учун кураш олиб бораётган турли шифохоналарга, тиббиёт ходимларига йўналтирилади», - дейилади клуб сайтида берилган хабарда.