Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Барселона” Испания Суперкубогининг 15 карра ғолибига айланди
10:38 / 2025-01-13

Испания Суперкубогининг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳси “Реал Мадрид“ ва “Барселона“ ўртасида бўлиб ўтди.

Жидда шаҳридаги “Қирол Абдуллоҳ” стадионида ўтказилган мазкур учрашувда Каталониянинг бош жамоаси бўлган “Барселона” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Килиан Мбаппе 5-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Ламин Ямал ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб тенглашганидан 14 дақиқа ўтиб, Роберт Левандовски гол уриб “Барселона”ни олдинга олиб чиққан бўлса, Рафиньянинг дубли ва Алехандро Бальденинг голларига “Реал Мадрид” жамоаси аъзоси Родриго 60-дақиқада жавоб қайтарди.  

Дарвоқе, ўйиннинг 56-дақиқасида каталонияликлар дарвозабони Войцех Шенсни қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, йирик ҳисобда зафар қучиб, Ханс Флик қўл остидаги “Барселона” Испания Суперкубогининг 15 карра ғолибига айланди.

Маълумот ўрнида: Мадрид шаҳрининг “Реал” клуби ушбу совринга жами 13 маротаба эга чиққан.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА