“Барселона” Испания Суперкубоги ғолиби
Драматик, жанжаллар ва голларга бой ўтган ўйинда Каталония клуби “Реал”ни 3:2 ҳисобида таслим этди.
Дастлаб, Рафинья 36-дақиқада ҳисобни очди. Тайм сўнггида эса жамоалар ростмана авжига чиқди. 45+1-дақиқада Винисиус мувозанатни тиклаган бўлса, 2 дақиқа ўтиб, Левандовски яна “Барса”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 45+6-дақиқада “Реал” “Барселона” ҳимоясидаги палапартишликдан сўнг яна ўртадаги фарқни йўққа чиқарди.



Иккинчи тайм анча кескин ва ҳужумларга бой ўтганига қарамай, фақатгина 1 та гол кўрдик. Рафиньянинг 73-дақиқада урган голи “кўк-анорранглилар” учун 16-Суперкубокни келтирди. Флик эса 8-финалида, саккизинчи бор зафар қучди.
Карим Худойқулов, ЎзА