Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барқарор тараққиёт ва фаровонлик кафолати
16:34 / 2026-01-23

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: барқарор тараққиёт ва фаровонлик кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда фуқаролик жамияти институтлари, ННТ, сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлари, УрДУ фаол ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.  

Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномаси асосида инсон қадри, ижтимоий адолат ва барқарор ривожланиш масалалари тургани, иқтисодий ўсиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари экани таъкидланди.  

– Президентимиз Мурожаатномасида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни алоҳида эканига эътибор қаратиб, бу борада уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсат келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, хусусан, 2026 йилдан фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия ишлаб чиқилиши эълон қилингани ушбу соҳанинг давлат сиёсатида устувор аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда, – дейди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси масъул ходимаси Зайнаб Машарипова. – Келгусида ушбу институтларга ижтимоий буюртма бериш тизими рақамлаштирилиб, молиялаштириш ҳажмининг икки карра оширилиши режалаштирилганлиги давлат ва жамоат институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

[gallery-27272]

Тадбир якунида иштирокчилар Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан унда белгиланган вазифаларни жойларда самарали амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари