Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барқарор Марказий Осиёни барпо этиш мақсади
17:20 / 2025-11-17

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида дастлаб Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви кенг муҳокама қилинди.

Фракция раҳбари Алишер Қодиров ушбу масалага муносабат билдириб, партиянинг Сайловолди дастурида минтақамизда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланганини таъкидлади.

[gallery-26288]

Қайд этилганидек, айнан Ўзбекистон раҳбарининг сиёсий иродаси билан бугун минтақамизда барқарор ҳамкорлик муҳити қарор топди. Қисқа вақт ичида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлиги натижасида ҳудудий масалалар тартибга солинди, чегаралар очилди, энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ўзаро савдо ҳажми 10,7 миллиард АҚШ долларига етиб, инвестициялар ҳажми 17 фоизга ошди. Бу эса минтақа иқтисодий барқарорлигига хизмат қилмоқда.  

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви минтақанинг келгусидаги ривожи йўлида муҳим қадам бўлди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор ташаббусларни илгари сургани, қолаверса, қабул қилинган ҳужжатлар барқарор ва хавфсиз Марказий Осиёни барпо этишга замин бўлади.  

Муҳокамаларда фракция аъзолари мазкур учрашувнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Минтақанинг якдил ривожида парламент ва депутатларнинг ўрни ҳамда иштирокига эътибор қаратилди.  

Муҳтарама Комилова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА