Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баркамол авлод”да роботлар жанги
12:38 / 2022-05-01

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли “Баркамол авлод” болалар мактабида “Роботлар жанги” фестиваль-танлови бўлиб ўтди.

“Беш ташаббус-мактабда” шиори остида ўтказилган  танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган умумтаълим мактабларининг ўқувчилари, “Баркамол авлод” болалар мактабларидаги тўгарак аъзолари иштирок этди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ҳар бир йиғилишда ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш вазифаси илгари сурилади.

Мазкур фестиваль-танловни ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мароқли ўтказиш, китобхонликка қизиқишини ошириш, мактабдан ташқари таълим муассасаларига ўқувчилар қамровини оширишдан иборат. Танловда роботларнинг баландлиги, кенглиги ва узунлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан сўнг ҳар бир робот карантин ҳудудига жойлаштирилди ва 3 раунд бўйича Сумо мусобақаларида иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати роботларнинг ҳар бир чиқишини баҳолаб борди.

Фестиваль-танлов якунида Кегейли тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоси Қудияр Бердимуратов биринчи, Хўжайли тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоси Самандар Камалов иккинчи, Бўзатов тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоси Жанхожа Махамбеталиев учинчи ўринларни эгаллади ва мамлакат босқичига йўлланма олди.

[gallery-6905]

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, 
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА