Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баркамол авлод”: волейбол мусобақаларида фарғоналик қизлар ғолиб бўлди
08:09 / 2026-02-22

Олмалиқ шаҳрида жойлашган OKMK спорт мажмуасида волейбол бўйича қизлар ўртасида “Баркамол авлод” мусобақасининг Республика финал босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 150 нафардан ортиқ академик лицей ҳамда касбий таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувлар давомида ёш спортчилар ўзларининг техник тайёргарлиги, жамоавий уйғунлиги ва ғалабага бўлган интилишини намоён қилди.

Бир неча кун давом этган беллашувлар якунига кўра, Фарғона жамоаси мусобақанинг бош совринини қўлга киритди. Шунингдек, Самарқанд ва Жиззах вилояти жамоалари 2-3 ўринларни эгаллади. Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда волейбол спортини янада оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этди.ЎзА
 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА