French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баркамол авлод: волейбол бўйича мусобақаларда фарғоналиклар тенгсиз
21:50 / 2022-02-21

Айни кунларда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг финал босқичлари республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида ўтган академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирокидаги навбатдаги мусобақа Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Унда ҳудудий саралаш босқичларида ғалаба қозониб, республика финал босқичига йўлланма олган Самарқанд, Бухоро, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Кескин қарама-қаршиликлар остида кечган мусобақа якунида Фарғона вилояти вакиллари чемпионликни тантана этишди. 2-ўрин Бухоро вилояти спортчиларига насиб этган бўлса, 3-ўринни Самарқанд вилояти вакиллари қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, волейбол бўйича қизлар ўртасида Хоразмда ташкил этилган баҳсларда ҳам фарғоналик спортчи қизларга тенг келадиган рақиб топилмаган эди.

Маълумот ўрнида, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичидан ўрин олган гандбол бўйича навбатдаги мусобақа Андижонда ўтказилади.

ЎзА