“Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг финал босқичидан фоторепортаж
Пойтахтимизда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг стол тенниси бўйича республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда.
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида старт олган яккалик баҳслари қизғин ва муросасиз беллашувларга бой бўлди. Эртага стол тенниси бўйича жуфтлик баҳслари бўлиб ўтади. Шу куннинг ўзидаёқ ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Мусобақа сўнггида тақдирлаш маросимини ўтказиш режалаштирилган.
[gallery-16903]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА