Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баркамол авлод: Навоийда энг кучли жамоа аниқланади
12:34 / 2022-03-18

Бугун, 18 март куни Навоий шаҳрида «Баркамол авлод-2022» спорт ўйинлари финал босқичидан ўрин олган баскетбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади.

Навоий шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшларидан ташкил топган 4 та ҳудуд – Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Фарғона ва Жиззах вилояти терма жамоалари республика чемпионлиги учун кураш олиб боради. Баҳслар 19 мартга қадар давом этади.  



Хабарингиз бор, «Баркамол авлод» спорт ўйинлари республика финал босқичи баҳсларининг бугунгача 8 та йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

«Баркамол авлод-2022» спорт ўйинлари дастурига биноан финал босқичи доирасида яна бадминтон, баскетбол, белбоғли кураш, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича 6 та мусобақа бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Эслатиб ўтамиз, «Баркамол авлод» спорт фестивали низомига мувофиқ 12 та спорт турида ўтказилувчи ушу мусобақалар якунида 14 та ҳудуднинг тўплаган очколари ҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.  


Т.Рўзиев, ЎзА