Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баркамол авлод”: маҳоратлилар муносиб тақдирланди
16:31 / 2024-09-21

Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида “Баркамол авлод болалари” фестивалининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад “Баркамол авлод” болалар мактабларида ташкил қилинган 7 та йўналиш бўйича иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш ҳамда келажакда ўз танлаган йўналишлари бўйича касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашишдир.

Фестивалнинг вилоят босқичига 12 мингдан зиёд ўқувчилар қамраб олинди. Айнан, қуйи босқичлардан юқори кўрсатгичларга эга бўлган 21 нафар ўқувчи вилоят босқичига сараланди.  

Тадбир давомида ўтган ўқув йилида  ижобий натижаларга эришган, ўқувчилар Республика ва халқаро танловларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган туман, шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби раҳбарлари ва ходимлари ҳам моддий рағбатлантирилди.   Фестивалда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари эл севган санъаткорлар иштирок этди.

Ҳозирда, Тошкент вилояти бўйича 2023-2024 ўқув йили давомида “Баркамол авлод” болалар мактабларига 7 та йўналиш бўйича жами 32 минг 473 нафар ўқувчи қамраб олинган. Бу жами мактаб ўқувчилари сонига нисбатан 6,2 фоизни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 6 баробар қамров оширилганини кўрсатади. 2024-2025 ўқув йилида эса ўқувчилар қамровини янада ошириш режалаштирилган.

Фестивалнинг якунига кўра, йўналишлар кесимида энг фаол тўгарак раҳбарлари танлаб олинди. Хусусан, “Маданият ва санъат” йўналишининг “Фолклор” тўгараги бўйича биринчи ўрин Чирчиқ шаҳардан Нурмуҳаммад Бахтиёровга лойиқ кўрилди.  Иккинчи ўрин Бўстонлиқ туманидан Жайсан Тожибоевага учинчи ўрин эса Бўка туманидан Қосимхонова Аълохон Қосимхон қизига насиб қилди.  

Ўтган қисқа давр мобайнида “Баркамол авлод” болалар мактабларининг ўқувчи-ёшлари учун энг IТ, робототехника, замонавий тўгараклар таълими йўлга қўйилган. Натижада янги педагогик технологиялар самарали фойдаланиладиган инновацион таълим-тарбия маркази даражасига эриша олди.

Шуни алоҳида эътиборга олиб, фестивалда “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” йўналишининг “Робототехника ва конструкторлик” тўгараги бўйича ҳам ғолибларни аниқлаш ҳакамларга бироз қийин бўлди. Жумладан, биринчи ўринни Ангрен шаҳридан Одилхон Неъматов, иккинчи ўринни Ўрта Чирчиқ туманидан Улуғбек Авазхўжаев ва учинчи ўринни Бекобод туманидан Азизбек Абдукаримов қўлга киритди.  

А. Мусаев, ЎзА.