Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баркамол авлод” болалари Термизда жам бўлди
20:04 / 2024-08-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан йил бошидан буён “Баркамол авлод” болалари” фестивали ўтказиб келинмоқда.  

Фестивалнинг навбатдаги манзили Сурхондарё вилояти бўлди. 

Термиз шаҳридаги Қўғирчоқ театрида “Маданият ва санъат”, “Ҳунармандчилик вa қўл меҳнати”, “Хорижий тиллар” каби жами 7 йўналишда ташкил этилган фестиваль вилоятнинг 20 мингдан зиёд ёшларини қамраб олди.  

[gallery-18663]

Фесивални ташкил этишдан асосий мақсад, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тўгаракларга ўқувчилар қамровини ошириш, ички туризмни ривожлантириш, таълим жараёнини турли инновацион методлардан фойдаланган ҳолда ташкил этишдан иборат.

Тадбир “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан тайёрланган бадиий қисм билан янада файз олди. Сурхон воҳасига хос гўзал рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

Фестиваль доирасидаги танлов вa мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.

Тадбир сўнгида фестиваль эстафетаси Тошкент вилоятига топширилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА