Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баркамол авлод болалари” ўз истеъдодини намойиш этди
15:19 / 2025-05-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида ёш авлоднинг истеъдоди, салоҳияти ва ижодкорлигини юзага чиқаришга қаратилган яна бир йирик маданий-маърифий тадбир – “Баркамол авлод болалари” фестивалининг 2-мавсуми ёрқин ва унутилмас онларга бой тарзда ўтди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби ташаббуси билан ташкил этилган фестиваль маданият ва санъат (тасвирий санъат ва либос дизайни), техника, конструкторлик ва моделлаштириш (робототехника ва конструкторлик), жисмоний тарбия ва спорт (шахмат-шашка), ҳунармандчилик ва қўл меҳнати (мунчоқли безак), туризм ва экология (карвинг), олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов (ментал арифметика), хорижий тиллар (инглиз тили) йўналишларини қамраб олди.

[gallery-23673]

Тадбирнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг тўгараклардаги иштирокини кенгайтириш, инновацион таълим услубларини жорий этиш, ички туризмни ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Фестивалнинг барча босқичларида жами 35 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёш иштирок этди. Улар кўргазмалар, маҳорат дарслари, ижодий чиқишлар, спорт беллашувлари ва бошқа фаолиятлар орқали ўз билим ва маҳоратини намойиш қилди. 

Тадбир куй-қўшиқлар, театр саҳналари ва мусиқий чиқишлар билан бойитилиб, барчага кўтаринки кайфият улашди. Айниқса, фестивалнинг 64-Халқаро «Гуллар фестивали» билан бир вақтда ўтказилгани Наманган вилоятининг ўзига хос гўзаллиги ва гуллар шаҳри сифатидаги нуфузини яна бир бор намоён этди.

Фестиваль ғолиблари ва фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА