“Баркамол авлод – 2026”: волейболчи қизлар финал босқичида рақобатлашмоқда
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Баркамол авлод – 2026” спорт мусобақалари доирасида волейбол бўйича қизлар ўртасидаги Республика финал босқичи ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақа мамлакатимизда ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларни оммавий спортга кенг жалб этиш, волейбол спорт турина яна оммалаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этмоқда.
20 февраль кунига қадар давом этаётган мазкур мусобақада Тошкент, Тошкент вилояти, Самарқанд, Наманган ва Фарғона жамоалари ўзларининг ёрқин ўйинларини намойиш этмоқда.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА