French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси инсон қадри учун
17:03 / 2022-06-21

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Акция доирасида пойтахтдаги Республика ихтисослаштирилган марказларнинг етакчи мутахассислари бухороликларга малакали тиббий ёрдам кўрсатмоқда. 

Хусусан  Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Муроджон Ирисметов ҳам ўз гуруҳи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида бир нечта мураккаб жарроҳлик амалиётлари (тизза бўғими артроскопияси ва чаноқ суяклари  остеосинтези) ўтказди. 

Бундан ташқари, субфилиаллар ҳамда политравма маркази травматологлари билан биргаликда маҳорат дарслари ўтказилди. 

Муроджон Ирисметов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шошилинч травматология бўлимида ётган беморларни бориб кўрди. Тегишли кўрсатмалар бериб, бугунги кунда кам инвазив замонавий операцияларни жорий қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди. 

Шунингдек, филиалда илмий изланиш олиб бораётган ёш олимлар билан суҳбат ўтказди. Ёш олимларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Зариф Комилов, ЎзА