English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси инсон манфати учун
19:12 / 2022-11-09

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Омбудсманнинг ташаббуси билан сайёр қабул ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан Мирзаобод туманининг "Дўнгариқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10-умумтаълим мактабида "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ўрни ва "Омбудсман" мактабини ташкил этиш " юзасидан ўқув-амалий семинар ҳамда аҳоли вакиллари учун сайёр қабул, аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўтказилган ўқув-амалий семинар ва сайёр қабулда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)лари, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова иштирок этди. Ўнда кўпгина масалалар кўриб чиқилди. Шундан сўнг, "Дўнгариқ"лик фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги вилоят даволаш профилактика муассасаларининг офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, невропатолог, терапевт, акушер-гинеколог, онколог, уролог, хирург, травматолог, педиатр, болалар невропатологи, дерматолог, она ва бола скрининг марказининг скрининг мутахассислари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг тор соҳа мутахассислари иштирок этди.

Улар томонидан 258 нафар аҳоли вакили тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 56 нафарида юрак қон-томир, 8 нафарида нафас олиш, 20 нафарида асаб, 18 нафарида овқат ҳазм қилиш, 14 нафарида буйрак ва сийдик чиқариш йўллари, 11 нафарида суяк мушак тизими ва бошқа касалликлар борлиги аниқланди. Натижага қараб, уларнинг 174 нафарига амбулатор, 10 нафарига стационар шароитда даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

Ш. Суяров, ЎзА.