Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси аҳоли саломатлиги учун
17:21 / 2023-08-16

Қашқадарё вилояти Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси ўтган асрнинг 80 йилларида қурилган ва бугунги кунга келиб таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди.

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига қаратилган эътибор, Давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Президентнинг тегишли фармонига асосан инвестиция дастури орқали тиббиёт бирлашмасини капитал таъмирлаш мақсадида давлат бюджетидан 11 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.  

Бу маблағ эвазига тиббиёт бирлашмасининг биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, 630 миллион сўмлик хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди.  

Туғуруқ комплекси учун мониторлар, жарроҳлик столи, УТТ аппарати ҳамда чақалоқлар учун реанимация столи, кардиология бўлимига янги ЭКГ аппаратлари ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш хоналарининг замон талабига тўла жавоб берадиган ускуналар шулар жумласидандир.  

Бундан ташқари, эндиликда беморларни қабул қилиш ва йўналишига қараб, даволанишларини ташкил этишда электрон тизимидан фойдаланилади. Бу эса, беморларга қулай шароитлар яратиб, уларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигининг ошишига хизмат қилади, тартибсиз навбатлар юзага келиши бартараф этилади.  

[gallery-13139]

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлган 80 ўринли туғуруқ комплекси ўрнида замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 110 ўринли туманлараро перенатал маркази ҳам ташкил этилди. Бу перинатал марказда 50 ўринли туғуруқхона, 30 ўринли патология, 15 ўринли гинекология ва 15 ўринли патологияли чақалоқлар бўлимлари мавжуд. Бу эса ўз навбатида туғуруқ ёшидаги аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғуруқдан кейинги даврдаги саломатлигини назорат қилиб боришга имкон яратади.  

Эндиликда мазкур перинатал марказда туманимизга ёндош ҳудудларда жойлашган туман аҳолиси ҳам ўз саломатлигини тиклаш имконига эга бўлди.  

Тиббиёт бирлашмасининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ва сектор раҳбари иштирок этди.  

Ўлмас Баротов,

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА