Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси аҳоли саломатлиги учун
15:08 / 2023-07-24

Сирдарё вилояти Сардоба тумани тиббиёт бирлашмаси ва унинг бўлимларини қайта реконструкция қилишга 9 миллиард 380 миллион сўм маблағ ажратилди. Таъмирлаш давомида замонавий, энг сўнги русумдаги жиҳозлар келтирилиб ўрнатилади.

–Очиғи, бу тўғрида эшитган эдик, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Гулнора Қувватова. – Чунки биноларимиз бугунги кун талабига жавоб бермай қолганди. Бунинг учун Президентимизга раҳмат. У кишининг эътиборлари сабаб бу ишлар жонланди. Таъмирлаш ва реконструкция ишлари маблағ талаб этарди. Маблағимиз эса йўқ эди. Ҳомийлар бор, аммо уларнинг ёрдами кенг қамровли ишларимизга етмайди.  

Мазкур юмушларни, Гулистон шаҳридаги “Бек қурилиш авто” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари амалга оширмоқда.

– Ушбу таъмирлаш ишларини йил сўнгига қадар, ниҳоясига етказмоқчимиз – дейди “Бек Қурилиш авто МЧЖ” иш юритувчиси Мансур Мустафоқулов. Ҳозирги кунда ушбу объектда 60 нафар қурувчилар меҳнат қилмоқда. Бундан нафақат соҳа ходимлари, аҳоли ҳам бирдек мамнун.  

Ш. Суяров,

ЎзА.