Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси аҳоли саломатлиги учун
17:23 / 2021-11-13

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Қумтепа маҳалласида ҳудудидаги туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 3-бўлими янгитдан барпо этилган бинода иш бошлади.

Тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётгани таъкидланди.  

“Обод қишлоқ” дастури доирасида бўлим биноси янгитдан барпо этилди. Қурилиш ишлари “Ихтисослашган Воҳа қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 2 миллиард 438,7 миллион сўм маблағ сарфланди.  

[gallery-4656]

– Марказий поликлиниканинг 3-бўлими аввал ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган авария ҳолатидаги бинода фаолият кўрсатар эди,  – дейди меҳнат фахрийси Собиржон Комилов. – Ўзим шу ерда узоқ йиллар меҳнат қилганман, шарт-шароитлар ҳаминқадарлиги, зарур тиббий жиҳозларнинг етарли эмаслигидан нафақат аҳоли азият чекарди, балки бу ерда иш олиб бораётган шифокорлар ҳам қийналар эди. Президентимизнинг, ҳукуматимизнинг кўрсатаётган эътибори билан бугун бундай ҳолатга барҳам берилди.  

 Эндиликда кўркам, кенг, ёруғ ва барча қулайликларга эга мазкур муассасада тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада ортади. Хасталикларини эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида яратилган қулайликлардан туман аҳолиси беҳад хурсанд.  

Янги иш бошлаган ушбу тиббий муассаса зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА