Ҳозирги кунларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги бутун мамлакат бўйлаб байрамона руҳда кутиб олинмоқда. Жиззах вилоятининг Зомин туманида ҳам бу улуғ санани муносиб қарши олиш мақсадида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирлар юртдошларимизнинг қалбидаги муҳаббат, миллатга садоқат ва истиқлолга бўлган фахр туйғуларини янада кучайтирмоқда.

Туманнинг "Мустақиллик" ва "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинларида, шунингдек, 15- ва 37-сонли мактабларда ташкил этилган тантанали тадбирлар барчада ўчмас таассурот қолдирди. Ёшлар, болажонлар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари катта ҳаяжон билан иштирок этган бу тадбирлар чинакам халқ байрамига айланди. Концерт дастурлари, саҳна кўринишлари, рақслар ва куй-қўшиқлар,китоблар кўргазмаси, интерактив ўйин ва спорт мусобақалари барчага бирдек қувонч бағишлади.

Ушбу тадбирлар Зомин тумани ҳокимлиги, “Маҳаллалар уюшмаси” туман бўлими, “Нуронийлар” кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, туман маданият ва ахборот-кутубхона марказлари ҳамда Республика маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси ҳамкорлигида амалга оширилди.


А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (видео + сурат), ЎзА мухбирлари