English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча замонларнинг буюк шоирлари Низомий Ганжавий ва Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди...
10:30 / 2021-06-15

«Барча замонларнинг буюк шоирлари Низомий Ганжавий ва Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди: ўхшаш тақдирлар» мавзуида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро нуфузли илмий анжуман ТИҚХММИ «Гуманитар фанлар» кафедраси томонидан ташкил этилди. Унда Озарбайжон Миллий Фанлар академияси Тарих ва Адабиёт институтлари, Боку давлат университети, Озарбайжон миллий консерваторияси ва бошқа университетларининг таниқли олимлари ҳамда институтимизнинг қатор профессор-ўқитувчилари билан бирга Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Махпират номидаги Марказий Осиё халқлари тарихи институти, Турон Фанлар академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтларининг олимлари ҳам фаол иштирок этиб илмий маърузалар қилдилар.  

 Ушбу халқаро илмий семинарда Озарбайжон Миллий фанлар академияси профессори, тарих фанлари доктори Маис Амрахов «Слава начинателю Низами и продолжателю Навои», Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти бўлим мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Təhminə Bədəlova “Nizami Gəncəvinin "Məxzənül-əsrar" tarixi, Боку давлат университети «Туркология» кафедраси мудири Рамиз Аскар «Алишер Навои на азербайджанском языке», Озарбайжон Адабиёт институти «Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон алоқалари» бўлими мудири, филология фанлари доктори Алмаз Увли Биннатова "Əlişir nəvainin şəxsiyyəti haqqinda ilkin qaynaqlar", тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Нигар Ахундова «Низами Гянджеви-великий сын азербайджанского народа-в произведениях художников и скулпторов», филология фанлари доктори, профессор Tərlan Quliyev «Zəhirəddin Məhəmməd Babur və Nizami Gəncəvi» каби мавзуларда илмий маърузалар қилдилар.  

 Шунингдек, ЎзФА Тарих институти, институтимиз ва бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар ҳам Низомий Ганжавий ва Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маърузалари билан чиқишди.  

 Маърузалар давомида озарбайжонлик олимлар Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа буюк аждодларимиз тарихига оид салмоқли илмий ишларини тақдим этдилар. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Озарбайжонда Ўзбекистон тарихини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиб келинади.  

 Бу халқаро илмий семинар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 24/15-83 сонли топшириғига асосан ташкил этилди. Ушбу ҳужжатда Озарбайжон республикаси илмий марказлари, олий таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, маъруза, семинар ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш, илмий журналларда мақолалар чоп этиш, конференция ва илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш вазифалари белгиланган.  

 Ушбу халқаро илмий семинар юқори савияда ташкил этилди ва бу ишлар келажакда давом этади.