Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди
09:10 / 2023-09-04

Бугун – 4 сентябрь куни мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди ва янги ўқув йили бошланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2023/2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1- синфга ўқишга борди.  

Қабул жараёнлари 2023 йил 20 июнда бошланган. Ота-оналарга қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида 43 туман ва шаҳарда 1- синфга қабул жараёнлари онлайн шаклда ташкил этилди. Бу жараён эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали — my.maktab.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали амалга оширилди.  

Биринчи синф ўқувчиларига вазирлик ҳузуридаги “Таъминот ва логистика хизмати” давлат унитар корхонаси томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” харид этилди ҳамда мактабларга  етказилди.  

“Президент совғаси” жамланмаси –– расм дафтари, елим, ручка, акварель бўёқ, оддий қалам, дафтар, рангли қалам, қаламдон, ўчирғич, рангли қоғоз, пластелин ҳамда ўқувчи сумкаси каби 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат.

Мактабларда ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, ўқитувчи ва   ўқувчилар ҳамда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари қатнашди.  

 

Н. Усмонова, ЎзА