Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча ислоҳотлар ёшлар учун
15:42 / 2023-05-25

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Амалий математика ва интеллектуал технологиялар”факультети ташаббуси билан дунёда ТОП – 500 таликка кирувчи Ҳиндистоннинг Рурки институтининг нуфузли профессорлари иштирокида “Илмий соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Рурки институти нуфузли профессорлари Виказ Кумар ҳамда Рам Живари университет фаолияти ҳақида гапириб, талабаларни таълим йўналишлари билан таништириб ўтди. Олий таълим муассасасида ўқиш шароитлари, имкониятлари, мутахассисликларини акс эттирган видеолавҳалар кўрсатилди. Хоҳловчилар ўқишини Рурки институтида давом эттиришга таклиф қилинди.

Тадбир якунида имзоланган ҳужжат доирасида қўшма лойиҳалар, илмий тадқиқотлар олиб боришга, шунингдек, икки билим юртлари талабалари билан учрашув, суҳбатларни мунтазам равишда ўтказишга, яқин ҳамкорлик орқали ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Шунингдек факультет фаол талабалари иштирокида “Соғлом ҳаёт соғлом келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Унда Республика урология маркази  шифокори Элбек Наврўзов касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш ва беморларни дарддан фориғ этиш борасида ўз фикр ва тавсияларини берди. Давра суҳбати қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Учрашувда талаба-ёшлар ва кафдера профессор-ўқитувчилари фаол қатнашди. 

ЎзМУ қошидагиҲарбий ўқув маркази” кўмагида “Ҳарбий хизмат ва Ватан ҳимоясида робототехника” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Унда марказда фаолият юритаётган майор Е.В.Савин ҳарбий соҳада рақамли технологияларнинг ўрни ҳақида сўз юритди. Бу каби тадбирлар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказишда алоҳида аҳамиятга эга.

ЎзА