Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча ишлар назоратга олинди
10:20 / 2023-08-15

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби раҳбари, Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов томонидан Бухоро вилоятида фаолият юритувчи таъминотчи корхоналар ва йирик истеъмолчилар билан энергоресурслардан самарали фойдаланиш ва соҳани “коррупциясиз” соҳага айлантириш бўйича навбатдаги штаб йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда жорий йил 11 август куни Давлат раҳбари раислигида Бухоро вилоятида ўтказилган йиғилишда аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бутун жамиятнинг эртанги тақдири билан боғлиқ ўта жиддий ва фавқулодда муҳим аҳамият  касб этиши таъкидланди. Бу борада назоратни кучайтириш бўйича бир қатор топшириқлар берилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.  

Бироқ, йирик истеъмолчи ҳисобланадиган субъектлар, энергия таъминоти корхоналари раҳбарлари томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш, содда қилиб айтганда, ўғирлаш ҳолатлари давом этаётганлиги маълум қилинди.  

Хусусан, жорий йилнинг ўтган давридаги республика бўйича рейд тадбирларида жами 632,1 миллиард сўмлик электр ва газ талон - торожи билан боғлиқ 35 мингга яқин ҳолат фош этилган. Улар бўйича 27 мингдан ортиқ маъмурий, 592 жиноят иши қўзғатилган.  Етказилган зарарнинг 347 миллиард сўми ундирилган. 44 миллиард сўмлик мол - мулклар хатланган. Тергов давомида 132 нафар шахслар   қамоққа олинган. 

Йиғилишда тармоққа ноқонуний уланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган тадбирлар кучайтирилиши ҳамда айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланиши таъкидлаб ўтилди.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА