English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча имтиёзлар тадбиркорлик ривожи учун
17:30 / 2020-07-24

«Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи» тамойили бу солиқ хизмати органларининг тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, содда қилиб айтганда уларнинг беминнат ёрдамчиси ва маслаҳатчисига айланганидан дарак бермоқда.


«Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи» тамойили бу солиқ хизмати органларининг тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, содда қилиб айтганда уларнинг беминнат ёрдамчиси ва маслаҳатчисига айланганидан дарак бермоқда.

Чиндан ҳам, солиқ тизими фаолияти тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, солиқ тўловчиларга яратилган имтиёзлар ва улардан самарали фойдаланиш тадбиркорлар учун кенг имкониятларни яратмоқда.

Навоий вилоятида солиқ идораларининг хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги асосида 3 минг 493 та қўшилган қиймат солиғи тўловчилари туман давлат солиқ инспекцияларидан вилоят давлат солиқ бошқармасига ўтказилди.

Айниқса, солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш, давлат бюджетига ажратиладиган мажбурий тўловларнинг муайян қисмини тадбиркорлар ихтиёрида қолдириш улар фаолиятини янада ривожлантиришга асос бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Навбаҳор туманидаги “BRIGHT NAVOI TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятига 950 миллион сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтарилди. Шунингдек, Қизилтепа туманидаги “BAHT-TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятига эса 4 миллиард 22 миллион сўмлик қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтарилган.

Тадбиркорлар учун яратилган енгилликлардан яна бири қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган солиқ суммасини қайтариш муддати 15 кундан 7 кунга қисқартирилганидир.

Яна бир жиҳат, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми жорий этилгани муҳим янгилик бўлди. Бу ўз навбатида, тадбиркорга мадад, фаолияти ривожига кўмак бермоқда.

Хуллас, солиқ органлари тадбиркорларга ишончли ҳамкор сифатида қонуний фаолият кўрсатиши ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Навоий вилоят ДСБ
матбуот хизмати