Барча имкониятлар ўз Ватанингда! (+видео)
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишсиз ёшларга 15 сотихли ер майдонлари ажратиб берилмоқда.
Бундан унумли фойдаланаётган ёшларимиз эса ердан яхшигина даромад олмоқда.
10 йилдан зиёд чет давлатларда ишлаб келган Нуриддин ҳам бугун ўз Ватанида барча имкониятлар етарли эканини англаб етди. У Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Найман маҳалласида яшайди.
Хориждан қайтгач, ёшлар етакчиси ҳамда сектор раҳбарининг кўмаги билан деҳқончилик қилиш учун 15 сотих ер олди, доимий иш жойига эга бўлди. Нуриддиннинг таъкидлашича, бугун унинг даромади хорижда ишлаб топганидан кўпроқ.
Қаҳрамонимиз билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг "You Tube" саҳифасида кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/hBjBCTUerBg?si=9MggqgSlo9dX4KNy" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Гулноза Бобоева,
ЎзА